Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
ҲМТ Бош директори декабр ойида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 107-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашди.

 30.05.2018   471
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга  барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори ижроси юзасидан ўтказиб келинаётган мониторинглар давомида бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмоқда.

 26.05.2018   500
АВТОМЕХАНИК – 2018 ТЕХНИК МУСОБАҚАСИ

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида Самарқанд автомобил заводи билан ҳамкорликда AutoMechanik-2018 техник мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Самарқанд автомобил заводининг Республикамизнинг барча вилоятларидаги дилерлик корхоналари ходимларидан 16 та жамоа ўзаро беллашди. Иштирокчилар Самарқанд автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган ISUZU русумли автомобилларни билиш даражалари бўйича назарий ва амалий синовлардан ўтдилар. Тадбирни очилиш қисми Марказнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд Автомобил Заводи Маркетинг ва сотув бўлими бўйича директори Ярашев Илхомжон Туркманбоевич ҳамда Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб, тадбир ҳақидаги фикрларини билдиришди ва иштирокчиларга омад тилади.

 21.05.2018   456
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА БАРҲАМ БЕРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

2018 йил 10-май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

 11.05.2018   1933
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Норин тумани “Хаққулобод Ёшлар боғи”да Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Норин тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 11.05.2018   610
ХОРИЖГА ВАҚТИНЧАЛИК ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАН ФУҚАРОЛАРГА 1000 АҚШ ДОЛЛАРИ МИҚДОРИДА КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш ҳаражатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади. 

 06.03.2018   610
ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ВАКОЛАТХОНАСИ ОЧИЛАДИ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. 
 

 11.02.2018   610
КИМ ЁН СЕ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАХРИЙ МАСЛАҲАТЧИСИГА АЙЛАНДИ

2018 йил 11 январда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Сега Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг - Фахрий маслаҳатчиси мақомини бериш маросими бўлиб ўтди.

 11.01.2018   610
САМАРҚАНДДАГИ БАРЧА ТУМАН ВА ШАҲАР БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗЛАРИГА “DAMAS” АВТОМАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бандлик соҳасида янгича ёндашувларни жорий этиш, ишсиз аҳолини, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди. 

 05.01.2018   610
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА 6 ТА КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Нарпай ва Пастдарғом туманларида бўш турган ва тўлиқ фойдаланилмай ётган саноат объектлари негизида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши мўлжалланган. 

 16.11.2017   610
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЖАҲОН БАНКИ МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРДИ

Ўзбекистон ҳукуматининг топшириғига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя комиссияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

 10.11.2017   610
ЯНГИЛИКЛАР. БАНДЛИК. МEҲНАТ МУҲОФАЗАСИ. МИГРАЦИЯ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ  «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН РЕСПУБЛИКА ТАШҚАРИСИГА ТРАНСПОРТДА ЧИҚИШ ВАҚТИДА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ГИ ҚАРОРИГА ШАРҲ

Юклаб олиш (pdf, 594 КБ)

 24.03.2018   610
ЯНГИЛИКЛАР. БАНДЛИК. МEҲНАТ МУҲОФАЗАСИ. МИГРАЦИЯ

Шавкат Мирзиёев янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. “Cтарт-ап хафталиклари” – инновацион ғоялар танловида битирувчилардан бизнес ғоялар ва янги иш ўринлари. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Санкт-Петербург ҳукумати делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Ишсиз фуқаролар касбга ўқитилиб, улар бандлиги таъминланмоқда.

Юклаб олиш (pdf, 1.5MB)

 05.07.2017   610
ЯНГИЛИКЛАР. БАНДЛИК. МEҲНАТ МУҲОФАЗАСИ. МИГРАЦИЯ

Cтарт-ап ҳафталиклари танловининг дастлабки босқичлари старт олди. Президент мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойиҳаси билан танишди. Cтарт-ап хафталиклари ғолиблари аниқланди. Бош вазир ўринбосари Т.Норбоева Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида маъруза қилди. 

Юклаб олиш (pdf, 642kB)

 27.06.2017   610
ЯНГИЛИКЛАР. БАНДЛИК. МEҲНАТ МУҲОФАЗАСИ. МИГРАЦИЯ

Битирувчилар бизнес ғояларини молиялаштиришни мақсад қилган “Cтарт-ап хафталиклари” – инновацион ғоялар танловлари, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари, Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясида Ўзбекистон вакилларининг иштироки ва меҳнат соҳасидаги бошқа янгиликлар.

Юклаб олиш (pdf,  666 kB)

 

 22.06.2017   610
ЯНГИЛИКЛАР. БАНДЛИК. МEҲНАТ МУҲОФАЗАСИ. МИГРАЦИЯ

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича миллий тадқиқотни янгилаш масалалари муҳокама қилинди, Иштихон туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркаларида битирувчилар бандлиги, тадбиркорлик қилиш учун имконятлар ва тўрт томонлама шартномалар имзоланди. Коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари “Startup хафталиклари”да ўз бизнес ғояларини намойиш этишади

Юклаб олиш (pdf,  771.5 kB)

 09.06.2017   610
ЯНГИЛИКЛАР. БАНДЛИК. МEҲНАТ МУҲОФАЗАСИ. МИГРАЦИЯ

Коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари учун “Старт-ап хафталиклари”, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича миллий тадқиқотни янгилаш масалалари, “Электрон меҳнат дафтарчаси” - афзаллик ва қулайликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилади ва меҳнат соҳасидаги бошқа янгиликлар.

Юклаб олиш (pdf, 753 КБ)

 08.06.2017   610

Call-Марказ 200-06-00

Тадбирлар
24 March
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ТАШҚАРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ҲАВФСИЗ ЕТИБ БОРИШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАСИГА ОИД МАВЗУ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишдаги нутқида “Барчамизга аёнки, ташқи ва ички сиёсат соҳаларида олдимизда турган муҳим ва улкан вазифаларни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермайди. Фақат ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга ишонишимиз, ўз салоҳиятимизга таянишимиз зарур”, деганлар.

Пресс релизлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПҚ-3584-СОНЛИ ҲАМДА ПҚ-3506-СОНЛИ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕЛЕКТОР МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сон Қарорлари ижросига бағишланган селектор мажлиси бўлиб ўтди.

  07.03.2018
БАНДЛИК СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йил 23 февраль куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимини такомиллаштириш борасида берилган вазифалар ижроси, бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар, бу борада аввал йўл қўйилган камчиликларни такрорламаслик бўйича қилинган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

  23.02.2018
Тасарруфий ташкилотлар
Сўровнома
-
Календар янгиликлар
Ду Се Чо Па Жу Ша Як